Умумий йигилишга БИЛДИРИШНОМА

2025-06-04 12:00

Б и л д и р и ш н о м а.

 

Хурматли  акциядор.

“Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ, Сизни 2025 йил 25 июн  куни  соат 10-00 да Қуштепа тумани Кумтепа қишлоғи Сармазор КФЙ, Б.Марғилоний кўчасида жойлашган  жамият маъмурий биносида 2024 йил якуни бўйича акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қиламиз ва қатнашишингизни сўраймиз.

 

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

 

      1  Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.

       2. “Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ бошқарув раисининг 2024 йил молия-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича  хисоботини тасдиқлаш.

     3.“Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ кузатув кенгашининг 2024 йилда қабул қилган қарорларини ва йил якуни бўйича  хисоботини тасдиқлаш.

      4.“Марғилон Файз савдо комплекси” АЖнинг 2024 йил якуни юзасидан аудитор хулосасини тасдиқлаш.

      5.“Марғилон Файз савдо комплекси” АЖнинг 2024 йил якуни бўйича жамият бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоб-варағини ва  соф фойдани тақсимлаш.

      6.“Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ ижро органи рахбари томонидан тақдим қилинган 2025 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.

       7.“Марғилон Файз савдо комплекси”АЖ бошқарув раиси сайлаш ва мехнат шартномасини тузиш.     

       8. Кузатув кенгаши аъзолари ва мустақил аъзони сайлаш.

      9. Бошқарув аъзоларини таркибини қайта сайлаш.

     10.“Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимлар маъқуллаш.

     11. 2025 йил учун  аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган хизмат хақи миқдорини  белгилаш.   

 

            Акциядорлар умумий йиғилишни ўтказилиши юзасидан хужжатлар бўйича танишиш учун жамият бухгалтериясига ва Кузатув кенгашига мурожат қилишлари мумкин.

        

  • Эслатма: Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати тузиладиган сана; 2025 йил 19 июн. 
  • Йиғилишда қатнашиш учун шахсни тасдиқловчи хужжат ёки нотариал тасдиқланган ишончнома бўлиши шарт.
  • Қатнашувчиларни руйхатдан ўтказиш соат 9-00 дан бошланади.

 

Жамият кузатув кенгаши.