Билдиришнома.
2016-05-27 13:25
Б и л д и р и ш н о м а.
Хурматли акциядор.
«Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ, Сизни 2016 йил 11 июнь соат 10-00 да Куштепа тумани Кумтепа КФЙ, Б.Марғилоний кўчасида жойлашган жамият маъмурий биносида акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қиламиз ва қатнашишингизни сўраймиз.
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- «Марғилон Файз савдо комплекси» АЖ бошкарув раисининг 2015 йил молия-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
- Жамият Кузатув кенгашининг 2015 йилда қабул қилган қарорларини ва йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2015 йил якуни юзасидан тафтиш комиссияси хисоботини тасдиқлаш.
4 Жамиятнинг 2015 йил якуни юзасидан аудитор хулосасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича жамият бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоб-варағини тасдиқлаш хамда соф фойдани тақсимлаш.
- Жамият ижро органи рахбари томонидан тақдим қилинган 2016 йил учун бизнес-режани тасдиқлаш.
- Жамият бошқарув раисини сайлаш ва мехнат шартномасини тузиш.
- Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
- Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.
- Бошқарув аъзоларини таркибини қайта сайлаш.
- 2016 йил учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган хизмат хақи миқдорини белгилаш.
- Жамиятнинг 25.05.2015 йилда №М0291-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган 4 300 592 дона оддий хужжатсиз кўринишда қўшимча чикарилган акцияларининг қонунда белгиланган муддатда жойлашмаган қисмини бекор килиш.
- Жамиятнинг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарори ва эмиссия рисоласига киритилган ўзгартиришлар матнини тасдиқлаш.
- Жамият акциядорлари томонидан жамият акцияларини қайтариб сотиб олиш бўйича талабларини кўриб чиқиш;
- Жамият хисобидаги “Ипакчи Файз Тонг” савдо комплекси АЖ акцияларини қайтариб сотиб олишни талаб қилаётган акциядорлар акцияларига айирбошлаш. Айирбошлаш тартиби ва шартларини тасдиқлаш;
- «Марғилон Файз савдо комплекси» АЖ устав фондини камайтириш;
- Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш;
- Жамиятда корпоратив бошқарув кодексини тадбиқ қилиш;
- Жамиятнинг ички низомларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан янги тахририни тасдиқлаш;
- . Жамиятни “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги, “Ички назорат тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги ва “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомларни тасдиқлаш.
Акциядорлар умумий йиғилишни ўтказилиши юзасидан хужжатлар бўйича танишиш учун жамият бухгалтериясига ва Кузатув кенгашига мурожат қилишлари мумкин. телефон: (95) 400-32-85.
- Эслатма: Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати тузиладиган сана; 2016 йил 07 июнь.
- Йиғилишда қатнашиш учун шахсни тасдиқловчи хужжат ёки нотариал тасдиқланган ишончнома бўлиши шарт.
- Қатнашувчиларни руйхатдан ўтказиш соат 9-00 дан бошланади.
Жамият кузатув кенгаши.