Jamiyat nizomi
1- МОДДА. ЖАМИЯТНИНГ НОМИ, ЖОЙЛАШГАН МАНЗИЛИ, ФАОЛИЯТ МУДДАТИ. ЖАМИЯТНИНГ ТАЪСИСЧИЛАРИ.
1.1 «Marg`ilon fayz savdo kompleksi» aksiyadorlik jamiyati (бундан буён матнда қискача жамият деб аталувчи) мазкур Устави Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги, «Қимматли қогозлар бозори тўғрисида»ги, «Мулкчилик тўғрисида»ги Қонунлари хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг тегишли қарорлари ва бошқа қонун хужжатлари асосида ишлаб чиқилган.
1.2. Marg`ilon shahar «Marg`ilon fayz savdo kompleksi» aksiyadorlik jamiyati, Марғилон шаҳар «Буюм бозори» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2012 йил 5 ноябр кунги умумий йиғилиш қарорига асосан жамиятнинг масъулияти чекланган жамияти мулкчилик шаклини ўзгартириб, очиқ акциядорлик жамияти сифатида ташкил этилган.
1.3. Жамият ўз фаолиятида ушбу Устав ва Ўзбекистон Республикаси конун хужжатларига амал килади.
1.4. Ушбу Устав, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тўгрисида»ги конунга (кейинги ўринларда «конун») ва амалдаги конунчилигига асосланиб тайёрланган.
1.5. Жамият номланишга эга:
1.5.1. Тўлиқ номи:
- ўзбек тилида (лотин ёзувида): «Marg`ilon Fayz savdo kompleksi» aksiyadorlik jamiyati.
- ўзбек тилида (кирил ёзувида): «Марғилон Файз савдо комплекси» акциядорлик жамияти.
- рус тилида: Акционерное общество «Марғилон Файз савдо комплекси».
- Қисқартирилган номи:
- ўзбек тилида (лотин ёзувида): «Marg`ilon Fayz savdo kompleksi» AJ.
- ўзбек тилида (кирил ёзувида): «Марғилон Файз савдо комплекси» АЖ.
- рус тилида: АО “Маргилон Файз савдо комплекси”
- Жамиятнинг юридик ва почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Марғилон шахри, Б. Марғилоний кўчаси 32-уй, индекс: 150100.
1.7. Жамиятни электрон почта манзили: MargFayz@mail.ru.
1.8. Жамият фаолият муддати чекланмаган.
2 – МОДДА.ЖАМИЯТНИНГ ХУҚУҚИЙ ХОЛАТИ
2.1.Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав фондига (устав капиталига) берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
2.2.Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Жамият чекланмаган муддатга тузилган.
2.3.Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисобварақлари очишга ҳақлидир.
2.4.Жамият ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ фирма номига эга бўлади ва қисқартирилган фирма номига эга бўлиши мумкин.
2.5.Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.
2.6.Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.
2.7. Жамият акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин.
Шўьба ёки тобе жамиятлари ва Жамият орасидаги ўзаро муносабатлар амалдаги қонунчилик ва ушбу Устав билан тартибга солинади.
2.8. Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.
2.9.Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммасига олади.
2.10.Акцияларнинг ҳақини тўлиқ тўламаган акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўлади.
2.11.Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
2.12 Агар жамиятнинг банкротлиги жамият учун мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор сифатида иш юритаётган шахснинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли юзага келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, мазкур акциядорнинг зиммасига жамиятнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. Акциядор мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига жамият уставида бу ҳуқуқ назарда тутилган тақдирдагина эга бўлади.
2.13.Жамият учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор жамият муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида банкрот бўлишини олдиндан била туриб, ушбу ҳуқуқидан жамият томонидан шундай ҳаракат амалга оширилиши учун фойдаланган тақдирдагина жамиятнинг банкротлиги акциядорнинг ҳаракатлари туфайли юзага келган деб ҳисобланади.
2.14.Давлат ва унинг органлари жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек жамият ҳам давлат ва унинг органларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
3 – МОДДА. ЖАМИЯТНИНГ МАҚСАДИ ВА ФАОЛИЯТ ДОИРАСИ.
3.1. Қуйидагилар жамиятнинг асосий вазифалари хисобланади:
– Жамиятнинг асосий мақсадлари иқтисодий манфаатлар, ахолининг маиший, ижтимоий-маданий ва бошқа эхтиёжларини қондириш ва акциядорлар хамда жамият мехнат жамоасининг манфатини кўзлаб мехнат қилиш йули билан фойда олишдан иборат бўлиб, ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш йули билан жамоа ва жамият акциядорларининг моддий ва ижтимоий талабларини қондиришга қаратилган.
3.2. Ўз фаолиятининг мақсади ва доирасига эришиш учун жамият қуйидагиларни амалга оширади:
- Ахолини ноозиқ-овқат ва бошқа истеъмол моллари билан кенг ассортиментда таъминлаш;
- Тадбиркорларга, ноозиқ-овқат хамда бошқа истеъмол моллари сотувчиларга савдо қилишлари учун зарур маиший шароитлар яратиш;
- Бу соъада зарур тартибларни ўрнатиш учун хуқуқни мухофаза қилиш ва давлатнинг бошқа органлари билан хамкорликда хуқуқ бузарликларга қарши қурашни кучайтириш ва таъминлаш;
- Ахолининг товарлар ва хизматларга бўлган талабларини ўрганиш;
- Бозор худудларида жойлашган мулкчилик шаклидан қатъий назар савдо ва бошқа корхоналарнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг бозорларда хизмат курсатиш бўйича фаолиятларига ёрдам бериш;
- Бозорда сотилаётган махсулотлар ва курсатилаётган хизматларни ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг истеъмолчилари манфаатларини мухофаза қилиш;
- Бозор худудларида фуқаролар, корхоналарда, озиқ-овқат махсулотларини харид қилиш билан шугулланаётган савдо-харид корхоналари фаолиятини ташкил этиш;
- Тижорат-воситачилик ва ишлаб-чиқариш фаолиятини амалга ошириш;
- Ишлаб-чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида тўғридан-тўғри ва ўзаро манфаатли хўжалик алоқаларини ўрнатиш юзасидан ишлаб-чиқариш ва тижорат воситачилик хизматларини амалга ошириш;
- Махсулот ишлаб-чиқарувчи корхоналар савдо воситачилари (чет эл корхоналарини хам қушиб) билан битимлар, тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йули билан буюртмаларни, хом-ашё етказиб беришни махсулотларни ишлаб-чиқаришга жойлаштириш;
- Бозорларга фуқаролар, қишлоқ хужалик махсулотларини етиштирувчи корхоналар томонидан ташкилий холда юқори сифатли қишлоқ хужалик махсулотларини оммавий равишда келтириш йули билан бозор нархларини пасайтиришга қаратилган иктисодий тадбирларини ўтказиш, ўзак муддатли фхючерс шартномалар тузиш;
- Бозорлар ва ярмаркаларнинг моддий-техника базасини хар томонлама ривожлантириш, уларни замонавий ускуналар, ашёлар ва бошқа техник воситалар билан қуроллантириш;
- Корхоналарга ва ахолига пуллик хизматлар курсатиш;
- Иккиламчи ресурсларни тайёрлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш, қишлоқ хужалик чиқиндиларини оборотга жалб этиш жойлаштириш-ураш бюмларини тайёрлаш ва сотиш;
- Жамият қуйидаги фаолиятларни амалга оширади;
- Тижорат, савдо-харид, савдо воситачилик, фаолияти, дуконларни, савдо уйларини ташкил этиш ва уларни эксплуатация қилиш;
- Умумий оқатланиш сохасида турли хизматларни курсатишни ташкиллаш, кахвахона (ресторан, бар) лар очиш ва эксплуатация қилиш миллий ва овропача таомларни, салқин ичимликлар, нон-бўлка, кандолатчилик, қишлоқ-хужалик махсулотларини қайта ишлаш тайёрлаш ва сотиш;
- Инвестиция фаолияти, шу жумладан, хомашё, махсулотлар, экспорт ва импорт қилиш операцияларни, қонунчиликка мувофиқ савдо воситачи операцияларни амалга ошириш;
- Қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш, таъмирлаш ва пардозлаш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш бинолар иншоотлар ва объектларнинг капитал қурилишини амалга ошириш;
- Юридик ва жисмоний шахслар манфатларини кузлаб вакиллик фаолиятини юритиш;
- Маркетинг, реклама, сервис, воситачилик, агентлик, депиторлик, броккерлик хизматларини курсатиш;
- Махсулот, фонд, валюта биржалари ва биржадан ташқари оборотларда операцияларнинг барча турларини ўтказиш, қимматли қоғозларни белгиланган тартибда жойлаштириш, чиқариш ва сотиш.
- Жамият хайрия фаолиятини амалга ошириш хуқуқига эга.
- Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа барча фаолият турлари билан шуғулланиш хуқуқига эга.
Лицензиялаштириши мажбурий бўлган фаолият турларини жамият қонунчилик томонидан ўрнатилган тартибда лицензия олганидан сўнг олиб боради.
3.3. Жамият Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини хам амалга оширишга хақлидир.
3.4. Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб киладиган фаолият турлари Жамият томонидан лицензия олингандан кейин амалга оширилади.
4 – МОДДА. ЖАМИЯТНИНГ ХУҚУҚЛАРИ
5.1. Ўз фаолиятини амалга ошириш ва олдида турган вазифаларни ечиш учун Жамият қуйидаги хуқуқларига эгадир:
- минтакалараро хамкорликни ва ташки иктисодий фаолиятни амалга ошириш;
- МДХ ва хорижий мамлакатларнинг корхоналари ва ташкилотлари билан ўзаро фойдали хамкорликни ривожлантириш;
- ишлаб чиқарилган махсулот ва хизматларни қелишилган нархлар ва тарифларга асосан сотиш;
- Республика ва ундан ташқари худудларда филиаллар, ваколатхоналар, қўшма корхоналар, ишлаб-чиқариш цехлари ва шахобчалари, хамда бошқа янги корхоналарни тузиш ва таъсис қилиш;
- ўкув марказлари билан келишилган холда малакали мутахассисларни тайёрлаш ишларини ўтказиш;
- қўшма фаолият шартномасига асосланиб Жамият ва унинг филиалларининг фаолиятига чет эл инвестицияларини жалб этиш (шу холда олинган фойданинг тақсимоти шартномада белгиланади);
- Ўзбекистон Республикаси хамда ундан ташқари худудларда юридик ва жисмоний шахслар билан барча турдаги битимларни амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикаси худудида кўчар ва кўчмас мулкларни, мулкчилик хуқуқларни ва интеллектуал мулкини мулк қилиб сотиб олиш ва уларни ижарага бериш;
- уюшма, иттифок, консорциум, акциядорлик Жамиятлари ва бирлашмаларига аъзо бўлиш;
- белгиланган тартибда банкларда турли, шунингдек валюта хисоб рақамларини очиш, банк кредитлари ва судаларини олиш, амалдаги қонунчилик асосида хар қандай тўлов шаклларини бериш ва акцептлаш, айирбошлаш (валюта алмаштириш) тартибига асосан ваколатли банклар орқали ўз маблагларини айрибошлаш;
- ўзининг ишлаб-чиқариш ва хўжалик фаолиятини хамда ижтимоий ривожлантириш жамгармаларини мустақил режалаштириш;
- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида мустақил равишда ўз қарамоги (баланси)дан мол-мулк, карз, камомад, бошқа зиёнларини чиқариш;
- Жамият Устави томонидан белгиланган масалаларни бажариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш-техник йўналишидаги махсулотлар, хом ашё, материаллар, транспортни сотиб олиш;
- ким-ошди савдоларида, савдо, мусобакаларда қатнашиш;
- хомийлик ва хайрия фаолиятни амалга ошириш;
- қонунчиликка мувофик, ўз ходимлари учун қўшимча иш таътиллари, қисқартирилган иш куни, иш тартиби ва бошқа ижтимоий имтиёзларни ташкил этиш.
5 – МОДДА. УСТАВ ФОНДИ
5.1. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. Жамият томонидан чиқариладиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши керак.
Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) жамият мол-мулкининг жамият кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган энг кам миқдорини белгилайди.
5.2. Жамиятнинг Устав фонди 6 956 512 000 (олти миллиярд тўққиз юз эллик олти миллион беш юз ўн икки минг) сўмни ташкил этиб хар бирининг номинал киймати 1 000 (бир минг) сўмдан бўлган 6 956 512 (олти миллион туққиз юз эллик олти минг беш юз ўн икки) дона эгаси ёзилган оддий хужжатсиз кўринишдаги акциялардан иборат.
Жамият акциялари қуйидагича тартибда таксимланади:
- Марғилон шахар хокимлиги улуши – 3547821 000 (уч миллиярд беш юз қирқ етти миллион саккиз юз йигирма бир минг) сўмлик – жами 3 547 821 (уч миллион беш юз қирқ етти минг саккиз юз йигирма бир) дона акциялар ажратилган булиб, бу жамият Устав фондининг 51,0 фоизини ташкил килади.
- Эркин савдо улуши – 3 408 691 000 ( уч миллиярд тўрт юз саккиз миллион олти юз тўқсон бир минг) сўмлик, жами – 3 408 691 (уч миллион тўрт юз саккиз минг олти юз тўқсон бир) дона акциялар ажратилган бўлиб, бу жамият Устав фондининг 49,0 фоизини ташкил килади.
5.3. Жамият устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича тўрт юз минг АҚШ долларига тенг суммадан камни ташкил этмаслиги керак.
5.4. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) жамият уставида назарда тутилган миқдорда шакллантиришнинг энг кўп муддати жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги лозим.
6 – МОДДА. УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ.
а) Устав Фондини кўпайтириш.
6.1.Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
6.2. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
6.3. Қўшимча акциялар эълон қилинган акцияларнинг сони доирасидагина жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин.Жамият эълон қилинган акцияларнинг сони номинал қиймати 1 000 сўм бўлган 22 000 000 (йигирма икки миллион) дона оддий хужжатсиз акцияларни ташкил этади.
6.4.Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
6.5.Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари белгиланган бўлиши керак.
6.6.Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда жамият уставида кўрсатилган эълон қилинган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак.
6.7.Жамиятнинг тегишли бошқарув органи томонидан қабул қилинган қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги ёки акциянинг номинал қийматини ошириш ҳақидаги қарор жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарордир.
6.8.Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат жамиятнинг ўз капитали ҳисобидан амалга оширилади.
6.9.Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
6.10.Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) унинг ўз капитали ҳисобидан қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтиришда бу акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) кўпайтирилиши натижасида кўпайтириш суммасининг битта акциянинг номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмайдиган бўлса, жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга йўл қўйилмайди.
б) Жамият Устав Фондини камайтириш.
6.11.Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.
6.12.Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг бир қисмини олиш ва бекор қилиш йўли билан камайтиришга йўл қўйилади.
6.13.Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтиришга, агар бунинг натижасида унинг миқдори жамият устав фондининг (устав капиталининг) жамият уставидаги тегишли ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аниқланадиган, амалдаги қонунчиликда белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, ҳақли эмас.
6.14.Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
6.15.Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондини (устав капиталини) камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.
7 – МОДДА. ЖАМИЯТНИНГ АКЦИЯЛАРИ
7.1.Акция бўлинмасдир. Агар акция умумий мулк ҳуқуқи асосида бир нечта шахсга тегишли бўлса, бу шахсларнинг барчаси бир акциядор деб эътироф этилади ва акция билан тасдиқланган ҳуқуқлардан ўзларининг умумий вакили орқали фойдаланади.
7.2.Бир турдаги акция унга эгалик қилувчи ҳар бир акциядорга шу турдаги акцияларнинг бошқа эгалари билан бир хил бўлган ҳажмдаги ҳуқуқларни беради.
7.3.Оддий акцияларни имтиёзли акцияларга, корпоратив облигацияларга ва бошқа қимматли қоғозларга айирбошлашга йўл қўйилмайди.
7.4.Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси — акциядор деб эътироф этилади.
7.5.Оддий акциялар овоз берувчи акциялар бўлиб, улар ўз эгасига дивидендлар олиш, жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.
7.6. Жамиятнинг акциялари хар бирининг номинал киймати 1 000 (бир минг) сўмдан бўлган 6 956 512 ( олти миллион туққиз юз эллик олти минг беш юз ўн икки) дона эгаси ёзилган оддий хужжатсиз кўринишдаги 6 956 512 000 (олти миллиярд тўққиз юз эллик олти миллион беш юз ўн икки минг) сўмлик акциялардан иборат.
7.7. Жамият акцияларнинг номинал қиймати беш минг сўмдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
7.8. Жойлаштирилган акцияларга қўшимча тарзда эълон қилинган қушимча акцияларни чиқариши мумкин.
7.9. Қўшимча (эълон қилинган) акцияларни Жамият томонидан жойлаштириш
тартиби ва шартлари мазкур устав ва Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан
белгиланади. Қўшимча акциялар Жамият Кузатув кенгаши қарори бўйича очиқ ёки ёпиқ
обуна йўли билан жойлаштирилади. Жамият акциядорлари янги чиқарилган акцияларни
бозор қийматидан тўқсон фоиздан кам бўлмаган нархда имтиёзли сотиб олиш хуқуқидан
фойдаланишади. Қўшимча акцияларга тўлов, акциялар давлат рўйхатидан ўттан пайтдан
бошлаб бир йилдан ошмаган муддатда амалга оширилиши лозим. Акцияларга тўлов
амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда, пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа
тўлов воситалари ёрдамида амалга оширилади. Қўшимча чиқарилган оддий ва имтиёзли акциялар
берадиган хуқуқлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади
8 – МОДДА. ДАРОМАД (ФОЙДА)НИ, ДИВИДЕНДЛАРНИ ТАКСИМЛАШВА ЗАРАРЛАРНИ КОПЛАШ ТАРТИБИ.
8.1. Жамият фаолияти натижасида олинган фойда амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади.
8.2.Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.
8.3. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.
8.4. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.
8.5.Дивидендлар жамиятнинг жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.
8.6. Дивидендларни тўлаш муддати акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.
8.7.Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.
8.8.Жамият Ўзбекистон Республикаси норезидент акциядорининг ёзма талабига кўра унга ҳисобланган дивидендларни эркин айирбошланадиган валютага айирбошлаб, маблағларни норезидент акциядор тақдим этган банк ҳисобварағига ўтказиб бериши шарт.
8.9. Жамият акциядорларининг реестридан олинган, жамият томонидан тасдиқланган кўчирма ҳамда жамият бухгалтериясининг ҳисобланган дивидендлар суммаси ва улар ҳисобланган сана тўғрисидаги маълумотномаси айирбошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
8.10. Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.
8.11.Дивидендлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда жамиятнинг айби билан тўланмаган тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади.
8.12. Жамият томонидан ҳисобланган дивидендларни ва пеняларни тўлашни акциядор суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Акциядорнинг талаблари суд томонидан қаноатлантирилганда дивидендларни тўлаш жамият томонидан рад этилган тақдирда, жамиятга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш ёки банкрот деб эълон қилиш тартиб-таомили қўлланилади.
8.13. Жамият:
жамият устав фондининг (устав капиталининг) ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;
агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;
агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди (устав капитали) ва захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас.
Ушбу моддада кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, жамият ҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.
8.14.Жамият дивидендларнинг миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади. Жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда эълон қилади.
8.15. Дивидендларга солиқ солиш солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва бунда солиқ солиш бўйича имтиёзлар белгиланиши мумкин.
9 – МОДДА. ЗАХИРА ВА БОШҚА ЖАМҒАРМАЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ.
9.1. Жамият соф фойда хисобидан:
- захира Фондини;
- акциядорларнинг умумий йиғилишида аникланадиган, жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа жамғармаларни тузади.
9.2. Жамиятда устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоиз миқдорда захира фонди ташкил этилади. Жамиятнинг захира фонди мазкур миқдорга етгунига қадар соф фойдадан ҳар йилги мажбурий ажратмалар орқали шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмаларнинг миқдори соф фойданинг беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.
9.3.Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг захира фонди жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.Жамиятнинг захира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.
9.4. Жамиятда Куазтув кенгаши қарори билан ишлаб чиқаришни ривожлантириш фонди ташкил қилиниши мумкин. Мазкур фонд миқдори ва унга ажратмалар ўтказиш тартиби кузатув кенгаши қарори билан белгиланади.
9.5. Жамият захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган холларида, мажбурий ажратмалар тикланади.
10 – МОДДА. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ХУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ.
10.1. Акциядорлар:
тегишли жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;
депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.
10.2.Акциядорлар қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
10.3.Акциядор томонидан ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги лозим.
10.4.Акцияларни бошқа шахсга беришга доир чеклов белгиланиши акциядорни — мазкур акциялар эгасини қонунчиликда белгиланган тартибда жамиятни бошқаришда иштирок этиш ва улар бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
11 – МОДДА. БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ. МИНОРИТАР АКЦИЯДОРЛАР ҚЎМИТАСИ
11.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи жамиятнинг бошқарув органларидир.
12 – МОДДА. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ.
12.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.
12.2. Акциядорларнинг умумий йиғилишини жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.
12.3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.
12.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.
12.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.
12.6.Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
12.7. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
жамиятни қайта ташкил этиш;
жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш;
жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;
ўз акцияларини олиш;
жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;
жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;
Юқоридаги қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
12.8.Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
12.9.Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, қуйидаги масалалар бундан мустасно:
жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш;
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 75-моддаси биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошисига мувофиқ жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.
12.10. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган масалалар бўйича жамиятнинг оддий акциялари эгалари бўлган акциядорлар овоз бериш хуқуқига эга бўлади.
12.11. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантир