Марғилон Файз савдо коплекси АЖ Умумий йиўилиши БИЛДИРИШНОМА
2026-03-26 09:35
Б и л д и р и ш н о м а.
Хурматли акциядор.
“Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ, Сизни 2026 йил _25 апрель куни соат 10-00 да Қўштепа тумани Кумтепа қишлоғи Сармазор ҚФЙ, Б.Марғилоний кўчасида жойлашган жамият маъмурий биносида 2025 йил якуни бўйича акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қиламиз ва қатнашишингизни сўраймиз.
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1. Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2. “Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ бошқарув раисининг 2025 йил молия-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
3.“Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ кузатув кенгашининг 2025 йилда қабул қилган қарорларини ва йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
4.“Марғилон Файз савдо комплекси” АЖнинг 2025 йил якуни юзасидан аудитор хулосасини тасдиқлаш.
5.“Марғилон Файз савдо комплекси” АЖнинг 2025 йил якуни бўйича жамият бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоб-варағини ва соф фойдани тақсимлаш.
6.“Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ ижро органи рахбари томонидан тақдим қилинган 2026 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
7.“Марғилон Файз савдо комплекси”АЖ бошқарув раиси сайлаш ва мехнат шартномасини тузиш.
8. Кузатув кенгаши аъзолари ва мустақил аъзони сайлаш.
9. Бошқарув аъзоларини таркибини қайта сайлаш.
10.“Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимлар маъқуллаш.
11. 2026 йил учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган хизмат хақи миқдорини белгилаш.
12. Жамият ички низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
13. "Марғилон файз савдо комплекси" AЖ таркибидан "Қўштепа поябзаллар ва мебел жиҳозлари савдо комплекси" МЧЖни ташкил этиш орқали жамиятни қайта ташкил етиш (ажратиб чиқариш) натижаларини кўриб чиқиш.
14. "Марғилон файз савдо комплекси" AЖ устав капиталини камайтириш.
15. "Марғилон файз савдо комплекси" AЖ уставни янги таҳрирда тасдиқлаш.
16. "Марғилон файз савдо комплекси" AЖ нинг аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқаришларига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш матнини тасдиқлаш.
Акциядорлар умумий йиғилишни ўтказилиши юзасидан хужжатлар бўйича танишиш учун жамият бухгалтериясига ва кузатув кенгашига мурожаат қилишлари мумкин.
- Эслатма: Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати тузиладиган сана; 2026 йил _21_апрел.
- Йиғилишда қатнашиш учун шахсни тасдиқловчи хужжат ёки нотариал тасдиқланган ишончнома бўлиши шарт.
- Қатнашувчиларни руйхатдан ўтказиш соат 9-00 дан бошланади.
Жамият кузатув кенгаши.